MASS MAIL GRABBER FROM DATABASE

Coded By: Akazh ID





Зарбдор туман ҳокимлиги http://zarbdor.uz Wed, 15 Jan 2020 05:58:29 +0000 en-US hourly 1 https://wordpress.org/?v=5.3.2 http://zarbdor.uz/wp-content/uploads/2018/09/cropped-zarbdorhokimligi-1-32x32.png Зарбдор туман ҳокимлиги http://zarbdor.uz 32 32 Зарбдорда “Рақамли технологиялар ўқув маркази“ фаолият юритмоқда http://zarbdor.uz/2020/01/07/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80%d0%b4%d0%b0-%d1%80%d0%b0%d2%9b%d0%b0%d0%bc%d0%bb%d0%b8-%d1%82%d0%b5%d1%85%d0%bd%d0%be%d0%bb%d0%be%d0%b3%d0%b8%d1%8f%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%9e%d2%9b/ http://zarbdor.uz/2020/01/07/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80%d0%b4%d0%b0-%d1%80%d0%b0%d2%9b%d0%b0%d0%bc%d0%bb%d0%b8-%d1%82%d0%b5%d1%85%d0%bd%d0%be%d0%bb%d0%be%d0%b3%d0%b8%d1%8f%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%9e%d2%9b/#respond Tue, 07 Jan 2020 05:51:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=518 Зарбдор туманида янги йил арафасида очилган “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ёшларнинг севимли масканига айланди. Айни пайтда марказда юздан зиёд зарбдорлик ёшлар компютер дастурларини ўрганмоқда.

Президентимиз томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил етиш бўйича белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббуслардан учинчисида аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил етишга қаратилган. Зарбдорда фаолият юритаётган ушбу ўқув марказининг ташкил этилиши ушбу ташаббуснинг амалий ижроси бўлди. Туманда “Обод марказ” дастурини амалга оширишда Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг хомийлик кўмаги доирасида вазирликнинг ҳудудий бошқармаси ва бўлимларининг мутахассислари тегишли хизматларни йўлга қўйишда фаол иштирок этди.Дастур доирасида вазирлик томонидан туманда ахборот технология соҳасини ривожлантиришга қаратилган қатор амалий ишлар бажарилди. Жумладан, телекоммуникатсия ва почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида туман телекоммуникатсия бўлинмаси биноси капитал таъмирланиб, янги мебеллар билан жиҳозланди. Бинода телекоммуникатсия хизматлари билан биргаликда почта хизматларининг янги замонавий турлари йўлга қўйилди.Туманда замонавий телекоммуникатсия хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш учун 3,8 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, 20 километр оптик толали алоқа линиялари қурилди ҳамда 8 та замонавий мобил алоқа база стансиялари ўрнатилди.Бундан ташқари, туман давлат хизматлари маркази янги биноси қурилиб, жиҳозланди. Шу объектда “Рақамли технологиялар ўқув маркази“ фаолияти йўлга қўйилди.– Ўқув марказида компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер графикаси ва дизайн, тизим ва тармоқларни бошқариш ва IT-тадбиркорлик соҳасида ихтисослаштирилган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Маҳмуд Ғиёсов. – Бундан ташқари, марказда марказда ёшларни компьютер спорти – киберспортга жалб қилиш, унинг қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, туман миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам мўлжалланяпти. Ўқув марказига йил давомида 5 минг нафар зарбдорлик ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган.Марказ қувватидан самарали фойдаланиш мақсадида қўшимча равишда ҳокимликлар, давлат ва хўжалик органлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли учун ахборот технологиялари йўналишида кундузги ва кечки ўқув курсларини ташкил этиш бўйича ҳам иш олиб борилаётир.

]]>
http://zarbdor.uz/2020/01/07/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80%d0%b4%d0%b0-%d1%80%d0%b0%d2%9b%d0%b0%d0%bc%d0%bb%d0%b8-%d1%82%d0%b5%d1%85%d0%bd%d0%be%d0%bb%d0%be%d0%b3%d0%b8%d1%8f%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%9e%d2%9b/feed/ 0
Янгиланаётган Зарбдор тумани http://zarbdor.uz/2019/12/26/%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd%d0%b0%d1%91%d1%82%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d0%b8/ http://zarbdor.uz/2019/12/26/%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd%d0%b0%d1%91%d1%82%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d0%b8/#respond Thu, 26 Dec 2019 13:08:36 +0000 http://zarbdor.uz/?p=515 Президентимизнинг шу йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари юзасидан Зарбдор туман марказидаги Ойбек, Тинчлик, Мустақиллик ва марказдан ташқаридаги Шодлик, Янгикент, Оқар маҳаллаларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари уддаланди.

—Ишни туман марказидаги 720 дан ортиқ ноқонуний қурилмаларни бузишдан бошладик,—дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими мутахассиси Қайсар Жўраев. —Ҳудуддан 6,5 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб ташланди. 7 километрли лоток ариқлар тозаланди. 9,3 километрли сув, 2,6 километрли электр тармоқлари тортилди. 9 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди.3,6 килолметрли ички йўллар, 3,4 кмилометрли пиёда йўлаклари асфальтланди.

Туман марказидаги 52 та икки қаватли уй-жойлар таъмирланди. 29 та санузеллар, 29 та тандирхона, 4 та болалар майдончаси қурилди. 1-мактабгача таълим муассасаси, 25 ўринли оилавий МТМ, 3-мактаб, Тез тиббий ёрдам бўлими, марказий касалхона, алоқа, маданият бўлимлари, “Агробанк”нинг туман филиали бинолари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ёшлар хиёбони, Нуронийлар маскани, бандликка кўмаклашиш, “Маҳалла” марказлари,“Тоза ҳудуд” ДУК, туман ИИБ ва деҳқон бозори бинолари янгидан қурилди.

Яқинда туман аҳли яна бир тантананинг гувоҳи бўлди. Туман марказидаги “Хотира” хиёбони фойдаланишга топширилди. Хиёбонда 2,5 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари уддаланди.

—Зарбдор Жиззах воҳасининг кенжа туманлари ҳисобланади, — дейди Ойбек маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Тўра Мусурмонов. —Айрим жойлар абгор ҳолга келиб қолгани ҳам рост. Очиғи, қачон туманимизга эътибор қаратилар экан, деб ўйлаб юрардик. Туманимизда илк саноат корхонаси—“Зарбдортекстил” корхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, қишлоғу маҳаллалар қиёфаси ўзгара бошлади.

Шу куни лойиҳа қиймати 3,7 миллиард сўм бўлган давлат хизматлари маркази биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, фаоллар, Президент Администрцияси масъуллари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари, ФХДЁ мудиралари, шаҳар ва туманларнинг ДХМ ходимлари иштирок этган тантанани туман ҳокимиЗафар Рўзиев қисқача кириш сўзи билан очиб, давлат хизматлари маркази жамоасини барча қулайликлари бўлган янги бино билан табриклади.

—Давлат хизматлари маркази барча учун қулай ҳудудда, замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган ҳолда қурилди,—дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков.— Мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда вазирликнинг “Рақамли технологиялар” ўқув маркази ҳам иш бошлади.Шуни таъкидлаш керак, туман давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2019 йилнинг ўтган даврида 17248 та хизмат кўрсатилди.

Марказ биносида Жиззах вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳам фаолият бошлади. Бу мурожаатчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам давлат хизматлари, ҳам ўз фаолиятларида дуч келаётганмуаммолари юзасидан ваколатли органга мурожаат қилишлари учун қулай имконият яратади.

Шунингдек, марказ биносида инвесторлар билан музокара олиб бориш хонаси, фуқаролик паспортини алмаштириш, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасиниалмаштириш, ФХДЁ, адлия бўлими, нотариус хизматлари ҳам йўлга қўйилди. Ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида банкомат, тўлов кассасининг узлуксиз ишлаши таъминланди.

—2020 йил давомида янги иш бошлаган “Рақамли технологиялар” марказида компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер графикаси ва дизайн, тизим ва тармоқларни бошқариш ва IT-тадбиркорлик соҳасида ихтисослаштирилган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилади,—дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Маҳмуд Ғиёзов. —Ўқув марказига 5 000 нафар зарбдорлик ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган. қолаверса, марказда ёшларни компьютер спорти —киберспортга жалб қилиш, унинг қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, туман миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам мўлжалланаяпти.

Тантанада туманларда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ФХДЁ мудираларига, фуқаролар йиғинлари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга компюьтерлар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходими Нарзулла Обломуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи С. Абдуқаюмов, фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON” ДУКдиректори М.Маҳмудовлар иштирок этишди.

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/26/%d1%8f%d0%bd%d0%b3%d0%b8%d0%bb%d0%b0%d0%bd%d0%b0%d1%91%d1%82%d0%b3%d0%b0%d0%bd-%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd%d0%b8/feed/ 0
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш босқичлари http://zarbdor.uz/2019/12/25/%d0%b0%d2%b3%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d0%b8-%d1%80%d1%9e%d0%b9%d1%85%d0%b0%d1%82%d0%b3%d0%b0-%d0%be%d0%bb%d0%b8%d1%88%d0%bd%d0%b8-%d1%9e%d1%82%d0%ba%d0%b0%d0%b7%d0%b8%d1%88-%d0%b1%d0%be%d1%81%d2%9b/ http://zarbdor.uz/2019/12/25/%d0%b0%d2%b3%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d0%b8-%d1%80%d1%9e%d0%b9%d1%85%d0%b0%d1%82%d0%b3%d0%b0-%d0%be%d0%bb%d0%b8%d1%88%d0%bd%d0%b8-%d1%9e%d1%82%d0%ba%d0%b0%d0%b7%d0%b8%d1%88-%d0%b1%d0%be%d1%81%d2%9b/#respond Wed, 25 Dec 2019 05:38:44 +0000 http://zarbdor.uz/?p=493 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини руйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиклаш тўғрисида” ги ПФ-5655-сонли Фармонига мувофиқ 2022 йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади.



Зарбдор туман статистика бўлими
]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/25/%d0%b0%d2%b3%d0%be%d0%bb%d0%b8%d0%bd%d0%b8-%d1%80%d1%9e%d0%b9%d1%85%d0%b0%d1%82%d0%b3%d0%b0-%d0%be%d0%bb%d0%b8%d1%88%d0%bd%d0%b8-%d1%9e%d1%82%d0%ba%d0%b0%d0%b7%d0%b8%d1%88-%d0%b1%d0%be%d1%81%d2%9b/feed/ 0
Э Ъ Л О Н ! http://zarbdor.uz/2019/12/23/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd/ http://zarbdor.uz/2019/12/23/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd/#respond Mon, 23 Dec 2019 05:40:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=498 2014 йил 3 декабрда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-378-сонли Қонуни ижросини сўзсиз таъминлаш, мақсадида Давлат статистика қўмитаси раҳбарияти ва Жиззах вилояти статистика бошқармаси раҳбарияти жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш учун тизимда барча шарт-жароитлар яратилган.

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қабул кунлари

Давлат статистика қўмитаси раиси Душанба   Жума Бегалов Б.А. 11-00 дан 12-00 гача
Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Душанба   Жума Мирусманов Б.М. 10-00 дан 11-00 гача
Жиззах вилояти статистика бошқармаси бошлиғи Душанба   Жума Касимов К.Н. 11-00 дан 12-00 гача
Жиззах вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Душанба   Жума Яхшибоев Б.А 10-00 дан 11-00 гача
Жиззах вилояти Зарбдор туман статистика бўлими бошлиғи Душанба   Жума Мирзаев У.Х.   9-00 дан 12-00 гача  

Давлат статистика қўмитаси раисининг қабул телефон рақами (71)230-81-81.

Давлат статистика қўмитасининг “Ишонч телефон”лари (71)230-81-80, (71)230-81-82.

Давлат статистика қўмитасининг веб сайти www.stat.uz.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг қабул телефон рақами    

(71)230-83-50.

Жиззах вилояти статистика бошқармасининг “Ишонч телефон”лари  

(71)230-83-54, (72)222-81-37.

Жиззах вилояти статистика бошқармасининг веб сайти www.jizstat.uz.

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/23/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd/feed/ 0
Тадбиркорлар ва хўжалик субеъктлари диққатига! http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4-2/ http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4-2/#respond Fri, 20 Dec 2019 05:51:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=506 Вилоят статистика бошқармасида ҳар ойнинг охирги икки чоршанба-сида,туман статистика бўлимида ҳар ойнинг охирги икки пайшанба-сида тадбиркорлар учун “Очиқ эшиклар” куни ўтказилади

Барча тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган статистикага оид саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

Зарбдор туман статистика бўлими

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4-2/feed/ 0
Тадбиркорлар ва хўжалик субеъктлари диққатига! http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4/ http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4/#respond Fri, 20 Dec 2019 05:48:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=503 Давлат статистика қўмитасининг

“ИШОНЧ ТЕЛЕФОН”лари

(71)230-81-80

(71)230-81-82

Барча тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/20/%d1%82%d0%b0%d0%b4%d0%b1%d0%b8%d1%80%d0%ba%d0%be%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d0%b2%d0%b0-%d1%85%d1%9e%d0%b6%d0%b0%d0%bb%d0%b8%d0%ba-%d1%81%d1%83%d0%b1%d1%8a%d0%ba%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b4/feed/ 0
КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА ! http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d0%ba%d0%be%d1%80%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0-%d0%b2%d0%b0-%d1%82%d0%b0%d1%88%d0%ba%d0%b8%d0%bb%d0%be%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%80%d0%b0%d2%b3%d0%b1%d0%b0%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b2%d0%b0/ http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d0%ba%d0%be%d1%80%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0-%d0%b2%d0%b0-%d1%82%d0%b0%d1%88%d0%ba%d0%b8%d0%bb%d0%be%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%80%d0%b0%d2%b3%d0%b1%d0%b0%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b2%d0%b0/#respond Wed, 18 Dec 2019 05:55:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=509              Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги  6-мб сонли  “ 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан .

           “Фермер хужалиги фаолияти тугриси”да хисобот   1-FX  shakli, “Дехкон (Шахсий ёрдамчи) хужаликлари  фаолияти тугриси”да хисобот   1-DX  shakli давлат статистика ҳисоботларини 2020 йил 5-январидан кечиктирмай электрон рақамли имзодан фойдаланган холда eStat 3.0 дастури орқали электрон кўринишида тақдим этиб боришингизни сўраймиз.

Белгиланган муддатда ҳисоботни тақдим этмаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг
215-моддасига кўра масъул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланишига сабаб бўлади.

       Хисоботларнинг электрон шаклини Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий веб сайтидан олишингиз мумкин.

                                                

Туман статистика булими маъмурияти

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d0%ba%d0%be%d1%80%d1%85%d0%be%d0%bd%d0%b0-%d0%b2%d0%b0-%d1%82%d0%b0%d1%88%d0%ba%d0%b8%d0%bb%d0%be%d1%82%d0%bb%d0%b0%d1%80-%d1%80%d0%b0%d2%b3%d0%b1%d0%b0%d1%80%d0%bb%d0%b0%d1%80%d0%b8-%d0%b2%d0%b0/feed/ 0
Э Ъ Л О Н ! http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd-2/ http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd-2/#respond Wed, 18 Dec 2019 05:44:00 +0000 http://zarbdor.uz/?p=500 Вилоят статистика бошқармасида

тадбиркорлар учун

(72)2228137,

(71)230-83-54

“ИШОНЧ ТЕЛЕФОНлари ишлаб турибди.

Барча тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишлари мумкин.

БОШҚАРМА МАЪМУРИЯТИ.

                     Манзил : Жиззах шаҳар “Кимёгар” маҳалласи.

Зарбдор туман статистика бўлими

]]>
http://zarbdor.uz/2019/12/18/%d1%8d-%d1%8a-%d0%bb-%d0%be-%d0%bd-2/feed/ 0
Зарбдор туман ҳокими Зафар Рўзиев Шароповичнинг тадбиркорларга мурожаати http://zarbdor.uz/2019/11/22/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd-%d2%b3%d0%be%d0%ba%d0%b8%d0%bc%d0%b8-%d0%b7%d0%b0%d1%84%d0%b0%d1%80-%d1%80%d1%9e%d0%b7%d0%b8%d0%b5%d0%b2%d0%bd%d0%b8%d0%bd/ http://zarbdor.uz/2019/11/22/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd-%d2%b3%d0%be%d0%ba%d0%b8%d0%bc%d0%b8-%d0%b7%d0%b0%d1%84%d0%b0%d1%80-%d1%80%d1%9e%d0%b7%d0%b8%d0%b5%d0%b2%d0%bd%d0%b8%d0%bd/#respond Fri, 22 Nov 2019 04:21:47 +0000 http://zarbdor.uz/?p=487 Ҳурматли тадбиркорлар!

 

Ҳаммамизга аёнки, бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш” бўйича мамлакатимизда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Айнан, “Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши” этиб белгиланган.

Кейинги йилларда тадбиркорлик йўналишда Давлатимиз раҳбари томонидан 50 дан ортиқ Фармон ва қарорлар қабул қилинганлиги, мавжуд қонунчиликка кўплаб ўзгартиришлар киритилди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базалари янгидан шакллантирилмоқда.

Эътиборли жиҳати эса, тадбиркорликка рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилиб, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар кескин қисқартирилди.

Мавжуд қонунчилик соҳасидаги барча ислоҳотлар мамлакатимиз раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари давомида тадбиркорликни қўллаб-қувватланишига  янада такомиллаштириш, турли бюрократик ғов ва тўсиқларни бартараф қилиш борасидаги чуқур ўйланган ташаббуслари ҳамда бераётган вазифа ва кўрсатмалари билан янада мукаммал аҳамият касб этмоқда.

Бугун тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш бор-йўғи 30 дақиқа ичида амалга оширилмоқда. Солиштириб кўринг: бу муддат икки йил аввал 48 соат эди.

Ҳозирда Давлат хизматлари марказлари орқали тадбиркорлик субъектларига жами 78 турдаги (икки йил аввал 13 турдаги) давлат хизматлари кўрсатиб келинмоқда.

Шу асосда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 апрелдаги “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан тадбиркорларга бир қатор қулайлик ҳамда имтиёзлар яратилди.

Жумдалан, 42 та лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомили бекор қилинди, 38 турдаги лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат бериш тартиби 17 турга бирлаштирилди, 25 турдаги лицензиялар ва рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни расмийлаштириш муддатлари ички расмийлаштириш тартибларини мақбуллаштириш эвазига қисқартирилди, 9 турдаги фаолиятни лицензиялаш тартиби лицензиялаш бўйича функциялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли давлат органларига топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ташкил этилиши эса тадбиркорликни ривожлантиришга, уни қўллаб-қувватлашга муҳим замин яратди.

Бугунги кунда Зарбдор туманида Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси тўлиқ фаолият олиб бормоқда.

Ушбу қабулхона ҳузурида тадбикорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик Кенгашининг тузилиши эса тадбикорларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда сансоларликнинг олдини олиш ҳамда бюрократик тўсиқларга барҳам беришдаги аҳамияти ортди.

Қабулхона тизимида ташкил этилган “business.gov.uz” ягона интерактив портали эса тадбикорлар мурожаатларини кўриб чиқишнинг электрон тизим орқали тезкорлик билан кўриб чиқиш имкониятини яратди.

Қабулхона ташкил этилган давр мобайнида “business.gov.uz” ягона интерактив порталига 145 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 133 таси ёки 91,7 фоизи бевосита мурожаат муаллифларининг иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этилган.

Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Муҳтарам Юртбошимиз томонидан тадбикорликни ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган видоеселектор йиғилишида “Бундан буён тараққиёт ва фаровонликка фақатгина тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб қувватлаш орқали эришиш мумкин”лиги ҳамда “Иккита иш жойи яратган одамни елкамда кўтараман! Агар тадбиркорга шароит яратмасак натижа бўлмайди” деган устувор ғоялар илгари сурилди.

Туманимиздаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни ҳам таҳлил қилганимизда тадбиркорлар томонидан кўтарилаётган масалаларнинг аксарият қисми, яъни қилинган мурожаатларнинг 77 таси кредит, 28 таси ер майдони ажратиш, 20 таси инфразулма тармоқларига уланиш ва 20 таси бошқа масалалар эканлиги маълум бўлди.

Демак, бугун очиқ айтишим керак, тадбиркорликни янада ривожлантиришда барча тўсиқ ва ғовларга тўлиқ барҳам бера олганимиз йўқ. Баъзи давлат органлари идоралари иқтисодиётимизнинг ушбу муҳим йўналишига етарли эътибор бермаяптилар. Айрим мансабдорларнинг бу ишга панжа орасидан қараб келаётгани ташаббускор юртдошларимизнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Айниқса, тадбиркорларга ер, бино ва иншоот, кредит ажратиш, хом-ашё билан таъминлаш, коммуникация  тизимларига уланишга рухсатнома беришда бюрократия  кучлилик қилмоқда. Энг пастки бўғинда ишловчи давлат идораларининг айрим ходимлари мавжуд қонунчиликни назар-писанд қилмай, очиқ айтишимиз керакки, таъмагирлик йўли билан муаммоларни ҳал қилишга атайин тўсиқ бўлишмоқда.

Ҳаммамизнинг олдимизда бир савол турибди: Янги 2020 йилда тадбиркорликни ривожлантириш борасида қандай ишларни амалга оширамиз?

Бошқача айтганда, тадбиркорлик келгуси йилда қандай ривожланади?

Бу саволларга энг аввало, туман раҳбари сифатида сизларнинг ҳузурингизда биргаликда жавоб беришимиз керак, деб ҳисоблайман.

Энг биринчи навбатда, ер ажратиш масаласида шуни айтиш мумкинки, бундан буён ҳақиқий тадбиркор бўлиш истагида юрганларга ер ва бўш бино-иншоотларни ажратиб бериш очиқ-ошкор равишда, барча учун тенг шароитда, электрон аукцион орқали амалга оширилади. 

Муҳтарам Юртбошимиз видеоселектор йиғилишида таъкидлаганларидек, кредит бериш тизими ҳам энди содда бўлади. Ортиқча қоғозбозлик ва сансалорликка барҳам берилади.Чунки шаҳар ва туманлар банк филиалларининг кредит ажратишда мустақил қарор қабул қилиш бўйича ҳуқуқлари кенгайтирилди. Улар вилоят ва Республика Бош банкига хужжат юбормасдан кредит ажратиш ваколатига эга бўлди.

Маълумки, тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурларини молиялаштириш учун Халқ банки, Микрокредитбанк ва Агробанк масъул этиб белгиланиб, уларга етарлича ресурслар ажратиб берилган.

Туманда 2020 йилда юқорида номлари келтирилган тижорат банклари томонидан ҳудудларда кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича дастурлар доирасида кўзда тутилган лойиҳалар учун умумий ҳисобда 20 миллиард сўмлик имтиёзли микрокредитлар ажратилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида компенсация ва кафилликлар берилади.

Жумладан, тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача, лекин 2,0 млрд. сўмдан ошмаган миқдорда  кафилликлар, банклар томонидан 8,0 млрд. сўмдан ошмайдиган ҳажмдаги ажратиладиган кредитлар бўйича компенсациялар берилади.

Эътиборлиси, компенсациялар энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий иссиқхоналар қуриш, узумчилик ва боғдорчилик, шу жумладан, интенсив боғларни ривожлантириш йўналишларига йўналтирилиши кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқ асосида ҳар бир ҳудуд хусусияти, салоҳияти, ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бизнес ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ишлари олиб борилади.

Агарда Сизда мазкур йўналишларда тадбиркорлик ташаббусларини амалга ошириш истаги уйғонган бўлса, марҳамат, биз Сизни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.

Шахсан мен туман ҳокими сифатида ҳар бир лойиҳа назоратим остида бўлишини таъминлайман. Сизнинг лойиҳангиз туманимизнинг эртанги келажаги ва аҳолимиз фаровонлигининг кафолатидир.

Азиз тадбиркорлар бир нарсани англашимиз керак, Сиз туфайли ҳудудимизда ишсизлик қисқаради, даромадлар ошади, оилаларимиз, аёлларимиз ва фарзандларимиз турмушидан миннатдор бўлиб, ўз юртида ҳаловат топади.

Ҳозирда туманимизда кичик саноат зонаси ташкил қилинган бўлиб, унинг ҳудудида бугунги кунга қадар 1,5 млрд.сўмдан ортиқ қийматдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган 2 та кичик корхона фаолият юритади.

Кичик саноат зоналарида ер участкалари ва бино-иншоотларини бериш, танлаш ва жойлаштириш аукционсиз ва тўловсиз танлов асосида ўз бизнес лойиҳасини амалга ошириш истаги бўлган ташаббускорларга вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг қарорига асосан 10 йилга узоқ муддатли имтиёзли ижарага берилади.

Бугун Сизга қилаётган мурожаатимдан кўзлаган мақсадим битта.

У ҳам бўлса туманимизда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, давлат органлари ва Сиз, тадбиркорлар ўртасида самарали мулоқот тизимини янада мустаҳкамлашдир.

Бунинг учун мен туман ҳокими сифатида туман сектор раҳбарлари, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, тижорат банклари ва бошқа ваколатли идораларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш чораларини кўраман.

Фақат баҳамжиҳат ишласакгина олдимизда турган улкан вазифаларни амалга оширишимиз мумкин.

Ушбу ишларни бажаришда сусткашликка йўл қўйсам, сектор раҳбари ва бошқа масъуллар қонун олдида жавоб берамиз. Чунки бугун биз ҳар бир тадбиркорга кўмакдош, елкадош ва мададкор бўлишимиз даркор.

Бундан буён тасдиқланган жадвал асосида тумандаги барча тадбикорлар билан учрашувлар ўтказамиз.

Ушбу учрашувларда юқорида айтиб ўтилган барча муаммолар бўйича ҳар бир тадбиркор билан шахсан учрашиб, муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўрамиз. Ушбу учрашувларни ўтказиш муддати ва жойи тўғрисида барчаларингизга оммавий ахборот воситалари орқали хабар етказилади.

Эл-юртимиз тараққиёти йўлида барчангизга сиҳат-саломатлик, эзгу ва олижаноб ишларингизга муваффақият тилайман.

]]>
http://zarbdor.uz/2019/11/22/%d0%b7%d0%b0%d1%80%d0%b1%d0%b4%d0%be%d1%80-%d1%82%d1%83%d0%bc%d0%b0%d0%bd-%d2%b3%d0%be%d0%ba%d0%b8%d0%bc%d0%b8-%d0%b7%d0%b0%d1%84%d0%b0%d1%80-%d1%80%d1%9e%d0%b7%d0%b8%d0%b5%d0%b2%d0%bd%d0%b8%d0%bd/feed/ 0
XALQ DEPUTATLARI JIZZAX VILOYAT ZARBDOR TUMAN KENGASHIGA SAYLOV O’TKAZUVCHI TUMAN SAYLOV KOMISSIYASI QARORI http://zarbdor.uz/2019/11/21/xalq-deputatlari-jizzax-viloyat-zarbdor-tuman-kengashiga-saylov-otkazuvchi-tuman-saylov-komissiyasi-qarori/ http://zarbdor.uz/2019/11/21/xalq-deputatlari-jizzax-viloyat-zarbdor-tuman-kengashiga-saylov-otkazuvchi-tuman-saylov-komissiyasi-qarori/#respond Thu, 21 Nov 2019 12:01:28 +0000 http://zarbdor.uz/?p=481 Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Ўз Экологик партияси Жиззах вилоят Зарбдор туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари Жиззах вилоят Зарбдор туман кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси
20, 90, 91, 92 – моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Жиззах вилоят Зарбдор туман Кенгашига сайлов ўтказувчи Жиззах вилоят Зарбдор туман сайлов комиссияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И :

 

  1. Халқ депутатлари Жиззах вилояти Зарбдор туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:

 

Қарорни юклаб олиш

]]>
http://zarbdor.uz/2019/11/21/xalq-deputatlari-jizzax-viloyat-zarbdor-tuman-kengashiga-saylov-otkazuvchi-tuman-saylov-komissiyasi-qarori/feed/ 0