MASS MAIL GRABBER FROM DATABASE

Coded By: Akazh ID





Янгиланаётган Зарбдор тумани – Зарбдор туман ҳокимлиги

Янгиланаётган Зарбдор тумани

Президентимизнинг шу йил 30-31 январь кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари юзасидан Зарбдор туман марказидаги Ойбек, Тинчлик, Мустақиллик ва марказдан ташқаридаги Шодлик, Янгикент, Оқар маҳаллаларида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари уддаланди.

—Ишни туман марказидаги 720 дан ортиқ ноқонуний қурилмаларни бузишдан бошладик,—дейди туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими мутахассиси Қайсар Жўраев. —Ҳудуддан 6,5 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб ташланди. 7 километрли лоток ариқлар тозаланди. 9,3 километрли сув, 2,6 километрли электр тармоқлари тортилди. 9 та трансформатор пунктлари реконструкция қилинди.3,6 килолметрли ички йўллар, 3,4 кмилометрли пиёда йўлаклари асфальтланди.

Туман марказидаги 52 та икки қаватли уй-жойлар таъмирланди. 29 та санузеллар, 29 та тандирхона, 4 та болалар майдончаси қурилди. 1-мактабгача таълим муассасаси, 25 ўринли оилавий МТМ, 3-мактаб, Тез тиббий ёрдам бўлими, марказий касалхона, алоқа, маданият бўлимлари, “Агробанк”нинг туман филиали бинолари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ёшлар хиёбони, Нуронийлар маскани, бандликка кўмаклашиш, “Маҳалла” марказлари,“Тоза ҳудуд” ДУК, туман ИИБ ва деҳқон бозори бинолари янгидан қурилди.

Яқинда туман аҳли яна бир тантананинг гувоҳи бўлди. Туман марказидаги “Хотира” хиёбони фойдаланишга топширилди. Хиёбонда 2,5 миллиард сўмлик қурилиш-ободонлаштириш ишлари уддаланди.

—Зарбдор Жиззах воҳасининг кенжа туманлари ҳисобланади, — дейди Ойбек маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Тўра Мусурмонов. —Айрим жойлар абгор ҳолга келиб қолгани ҳам рост. Очиғи, қачон туманимизга эътибор қаратилар экан, деб ўйлаб юрардик. Туманимизда илк саноат корхонаси—“Зарбдортекстил” корхонаси фаолияти йўлга қўйилиб, қишлоғу маҳаллалар қиёфаси ўзгара бошлади.

Шу куни лойиҳа қиймати 3,7 миллиард сўм бўлган давлат хизматлари маркази биносининг тантанали очилиш маросими бўлди. Кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, фаоллар, Президент Администрцияси масъуллари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги вакиллари, давлат хизматлари агентлигининг вилоят бошқармаси ходимлари, ФХДЁ мудиралари, шаҳар ва туманларнинг ДХМ ходимлари иштирок этган тантанани туман ҳокимиЗафар Рўзиев қисқача кириш сўзи билан очиб, давлат хизматлари маркази жамоасини барча қулайликлари бўлган янги бино билан табриклади.

—Давлат хизматлари маркази барча учун қулай ҳудудда, замонавий архитектура ва меъморий дизайнга асосланган ҳолда қурилди,—дейди ДХА вилоят бошқармаси бошлиғи Бобур Умурзаков.— Мазкур бино Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда вазирликнинг “Рақамли технологиялар” ўқув маркази ҳам иш бошлади.Шуни таъкидлаш керак, туман давлат хизматлари маркази орқали аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2019 йилнинг ўтган даврида 17248 та хизмат кўрсатилди.

Марказ биносида Жиззах вилоятдаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳам фаолият бошлади. Бу мурожаатчиларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам давлат хизматлари, ҳам ўз фаолиятларида дуч келаётганмуаммолари юзасидан ваколатли органга мурожаат қилишлари учун қулай имконият яратади.

Шунингдек, марказ биносида инвесторлар билан музокара олиб бориш хонаси, фуқаролик паспортини алмаштириш, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасиниалмаштириш, ФХДЁ, адлия бўлими, нотариус хизматлари ҳам йўлга қўйилди. Ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида банкомат, тўлов кассасининг узлуксиз ишлаши таъминланди.

—2020 йил давомида янги иш бошлаган “Рақамли технологиялар” марказида компьютердан самарали фойдаланиш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер графикаси ва дизайн, тизим ва тармоқларни бошқариш ва IT-тадбиркорлик соҳасида ихтисослаштирилган ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилади,—дейди Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Маҳмуд Ғиёзов. —Ўқув марказига 5 000 нафар зарбдорлик ёшларни қамраб олиш кўзда тутилган. қолаверса, марказда ёшларни компьютер спорти —киберспортга жалб қилиш, унинг қоидаларини ўргатиш, турли ўйинлар бўйича гуруҳларни шакллантириш, жамоавий ўйинлар амалиётини ташкил этиш, туман миқёсида мусобақалар ўтказиш ҳам мўлжалланаяпти.

Тантанада туманларда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ФХДЁ мудираларига, фуқаролар йиғинлари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларга компюьтерлар топширилди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Администрацияси масъул ходими Нарзулла Обломуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи С. Абдуқаюмов, фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази “UNICON” ДУКдиректори М.Маҳмудовлар иштирок этишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *