MASS MAIL GRABBER FROM DATABASE

Coded By: Akazh ID





Зарбдор туманида Мустақиллик байрами тантаналари бўлиб ўтди – Зарбдор туман ҳокимлиги

Зарбдор туманида Мустақиллик байрами тантаналари бўлиб ўтди

Зарбдор туманида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган эзгу ғояни ўзида мужассам этган Мустақиллик  байрами тантаналари “Умид” болалар истироҳат боғида ўзгача шукуҳ билан бўлиб ўтди. Байрам Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди, шундан сўнг Зарбдор тумани ҳокими Ашурматов Ойбек Шодмонқулович сўзга чиқди ҳамда Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами билан Зарбдор туман аҳолисини чин дилдан муборакбод этиб, ўз самимий тилакларини билдирди. Байрам дастурида Зарбдор туман Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ижросидаги беғубор болаликни, Ватанга муҳаббатни, келажакка ишончни мадх этувчи қўшиқлар ижро этилди, айниқса, ватанимизнинг мард ва жасур ўғлонлари, харбийларимизнинг чиқишлари концерт дастурига ўзгача руҳ бағишлади. Мазкур байрам дастурида хонандалар Феруза Жуманиёзова, Шоҳруххон ва кўплаб эл суйган санъаткорлар томонидан кўшиқлар ижро этилди.

 

 

  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *